Спорт | 20:14 / 31.01.2020
5518
1 дақиқада ўқилади

Australian Open финалчилари маълум бўлди 

Австралиянинг Мельбурнида теннис бўйича ўтаётган Australian Open финалида ушбу мусобақанинг 7 карра ғолиби сербиялик Новак Жокович ва австриялик Доминик Тим учрашадиган бўлди.

Финал учрашуви 2 февралда бўлиб ўтади.

Тим яримфиналда германиялик Александр Зверевни 3:6, 6:4, 7:6 (7:3), 7:6 (7:4), Жокович эса Рожер Федерерни 7:6(1), 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этган. 

Жокович Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Аёллар финалида америкалик София Кенин ва испаниялик Гарбинья Мугуруса учрашади. Учрашув 1 февралда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид