Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Шодмонов видеоселектор ўтказди. Коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади
Ўзбекистонга кириб келиш нуқталарида 52та санитария-карантин пунктлари ишламоқда. Вазиятни назорат қилиш учун тузилган махсус штаб 24 соат фаолият кўрсатяпти. Барча зарурий чоралар кўрилгани айтилмоқда.
Бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус эпидемияси масаласида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Вазирлик хабарига кўра, йиғилишни вазир Алишер Шодмонов олиб борган.
Маълум қилинишича, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Давлат чегараларининг кесишиш жойларида 52та санитария-карантин пунктлари (СКП) фаолият кўрсатяпти.
«Бу борада қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, барча тегишли вазирлик ва идораларга ижро учун юборилди. Тун-у кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди. Касалликка гумон қилинган фуқароларни ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди дегани эмас.
«Негаки коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликнинг клиник белгилари 14 кунгача яширин кечиши хотиржам бўлишга сабаб бўлмаслигига эътибор қаратилди. Қолаверса, бугунгача 20га яқин тиббиёти ривожланган мамлакатда бу касаллик кузатилаётганлиги вазиятнинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб турибди.
Шу боис ҳам, видеоселекторда айни пайтга қадар юртимизда бундай касалликка чалиниш ҳолати умуман кузатилмаганига қарамасдан, эҳтиёт чораларини янада кучайтириш борасида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Жумладан, хориждан, айниқса Хитойдан келаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг рўйхатини шакллантириш, касалликнинг яширин даври давомида тиббий назоратга олиш, захира ўринларини тайёрлаш, дори-дармон, дезинфекция воситалари ва зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш устидан назоратни янада кучайтириш, касалликка қарши курашишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш каби қатор вазифалар кўрсатиб ўтилди», – деб маълум қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.
- Президент коронавирус бўйича фармойиш чиқарди
- Хитой билан авиаалоқа тўхтатилди, Хитойдаги фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилади
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
15:43 / 20.01.2025
Шифохонада 2 ойлик чақалоқ қўли кесилди. Воқеага ССВ муносабат билдирди
20:16 / 22.10.2024