Иқтисодиёт | 17:29 / 01.02.2020
6777
2 дақиқада ўқилади

Давлат харидларида буюртмани етказиб бериш учун 1-3 кун тайинлаш нотўғри – Адҳам Икромов

Давлат буюртмалари учун тендер савдолари буюртмаларининг ижро муддатини 1 ёки 3 кун сифатида белгилаш нотўғри. Бунда коррупция аломатлари борлиги эҳтимолини рад этмаслик керак. Тендер эълон қилинганида, у мактаб бўладими, шифохона ёки корхона бўладими, давлат заводи бўладими, 1 ой олдин маълум бўлиш лозим.

Чапда ССП раҳбари Адҳам Икромов

Давлат буюртмалари учун тендер савдолари буюртмаларининг ижро муддатини 1 ёки 3 кун сифатида белгилаш нотўғри. Бунда коррупция аломатлари борлиги эҳтимолини рад этмаслик керак. Аслида, бу каби савдоларда нимага буюртма берилаётгани 1 ой олдин маълум бўлиши лозим. ХПК сессиясида иштирок этган Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов Kun.uz мухбирига берган блиц-интервьюсида шу саволга жавоб қайтарди. 

«Давлат рақобат қўмитаси йирик лойиҳаларнинг шаффофлигини яхши таъминламоқда. Илгарилари билинмасди, аммо бугунги кунда ҳар бир тендер учун курашмоқда. 

Иккинчи масала, шаффофликни таъминлаш учун ёпиқ тендерлардан воз кечишимиз керак. Бунда 4-5та, 10та компанияни чақириб, улар орасида тендер ўтказилишида қандайдир коррупция механизмлари бўлиши мумкинлигини инобатга олишимиз шарт. 

Кейин рақобат бўлиши лозим. Давлат буюртмаси бўйича тендер эълон қилинганида, у мактаб бўладими, шифохона ёки корхона бўладими, давлат заводи бўладими, 1 ой олдин маълум бўлиш керак. Тўғрисини айтганда, биз айни масалани кооперация биржаси орқали ўрганаяпмиз. У ерда 20 минг иштирокчи бор. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда истеъмолчилар ва таъминотчилар ўртасида қандай зиддиятлар бор, эътирозлар борлигини мониторинг қиляпмиз. Ўйлайманки, сизнинг саволингизга бир ой муддатда жавоб бера оламиз», - деди Савдо-саноат палатаси раҳбари.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид