Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда автобус ичида содир этилган отишмада олти киши жароҳатланди
Ичида 40га яқин киши бўлган автобус ҳайдовчиси отишма бошланиши билан автобусни Бейкерсфилд шаҳри яқинида тўхтатган.
Номаълум шахс Лос-Анжелесдан Сан-Францискога кетаётган автобус ичида отишма содир этди, деб хабар берди NBC News.
Калифорния йўл полицияси вакили Стив Лофтаснинг билдиришича, полиция маҳаллий вақт билан соат 01.30да (Тошкент вақти билан 14.30) автобус йўловчиларидан чақирув олишни бошлаган. Ичида 40га яқин киши бўлган автобус ҳайдовчиси отишма бошланиши билан автобусни Бейкерсфилд шаҳри яқинида тўхтатган.
Полиция вакили отишма оқибатида бир неча киши жиддий жароҳатланганини, айримлар ўртача оғирликда жароҳат олганини маълум қилди. Жароҳатланганлар касалхонага етказилган.
Отишма содир этган шахс қўлга олинган.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
19:05 / 05.05.2025