Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai коронавирус сабабли Жанубий Кореяда машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси янги турдаги коронавирус сабабли Жанубий Кореядаги корхоналарида машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатишини эълон қилди.
Шу тариқа Hyundai ушбу сабабга кўра Хитойдан ташқарида машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатаётган илк йирик компания бўлди.
Automotive News нашрининг аниқлик киритишича, компаниянинг бу қарорига эпидемиянинг ўзи эмас, балки унинг Хитойдаги оқибатлари сабаб бўлган: у ердан Hyundai’нинг корхоналарига автомобил электр таъминоти кабеллари етказиб берилади. Айни вақтда Хитойнинг ушбу кабелларни ишлаб чиқарувчи корхоналари камида 9 февралгача ёпилган ва Жанубий Корея компанияси ушбу бутловчи қисмлар танқислигини сезмоқда.
Hyundai’нинг Жанубий Кореяда 7 та заводи бор бўлиб, уларда компаниянинг барча машиналарининг 40 фоизи ишлаб чиқарилади.
Режага кўра, Hyundai’нинг заводлари 7 февралдан ишини тўхтатади. Баъзи ишлаб чиқариш линиялари 11 ёки 12 февралдаёқ ишга туширилиши мумкин. Компанияда таъкидланишича, улар бутловчи қисмлар етказилишидаги узилишлар оқибатларини минималлаштириш йўлларини қидиришмоқда.
Аввалроқ коронавирус сабабли Tesla, Ford, PSA Group, Nissan ва Honda Хитойдаги корхоналари ишини тўхтатганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
20:20 / 24.11.2024