Ўзбекистон | 10:51 / 04.02.2020
6607
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси маълум қилинди

31 январь, 1-2 февраль ва 3 февраль тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг кучли тарқалишига имконият яратди

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қатор туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:

Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида РЭМ б.м.дан юқори 4 ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

Қайд этилишича, 5 февраль ва 6 февраль тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз йиғилишига имконият яратади.

Мавзуга оид