Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари сони 425 нафарга етди
Хитойда бир кун ичида янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжамдан вафот этганлар сони 64 нафарни ташкил қилди.
Вирус қурбонлари умумий сони 425 нафарга етди, у билан касалланганлар сони эса бир кунда 3235 нафарга кўпайиб, 20438 нафарни ташкил қилмоқда.
Бир кун аввал вафот этганлар 361 нафарни, касалланганлар 17205 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинганди.
Бундан ташқари, Хитойда 23214 киши вирус юқтирганликка гумон қилинмоқда. 632 бемор соғайиб кетган.
Бу орада АҚШда янги коронавирус одамдан одамга ўтган иккинчи ҳолат қайд этилди. Қўшма Штатларда вирусдан касалланганлар сони 11 нафарга етди.
Айни вақтда АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази вирусга қарши курашиш учун Хитойга мутахассислар юбориш бўйича Пекин билан музокаралар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025