Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин соатларда Хитойдан яна иккита чартер рейс амалга оширилади – манба
Хитойдаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича белгиланган учта чартер рейснинг навбатдаги иккитаси 5 февралга ўтар кечаси амалга оширилиши кутиляпти. Бевосита Ухан шаҳридан 80дан ортиқ ўзбекистонлик олиб келиниши мумкин.
Коронавирус эпидемияси туфайли Хитойдаги ўзбекистонликларни ватанга қайтариш бўйича яна иккита эвакуация рейси 5 февралга ўтар кечаси амалга оширилиши кутиляпти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигидаги Kun.uz манбасига кўра, 5 февраль куни соат 00:25 ва соат 03:30 оралиғида Хитойдан келган икки самолёт Тошкентга қўниши кутилмоқда.
Самолётлардан бири Пекиндан, иккинчиси Ухандан парвозни амалга оширади. Вирус ўчоғига айланган Ухандан учадиган самолётда 80дан ортиқ ватандош олиб келиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Пекиндан 250 нафар ўзбекистонликни олиб учган Uzbekistan Airways'нинг Boeing-767 самолёти соат 17:21да Тошкентга қўнди. Бирламчи текширувлар натижасида олиб келинганларнинг ҳеч бирида коронавирус аломатлари аниқланмади.
Улар эндиликда 14 кун давомида карантинда бўлади.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021