Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қабристонда маййитларнинг тилла тишини суғуриб олишга уринган шаҳрисабзлик аёл аҳоли томонидан калтакланган
Ижтимоий тармоқларда «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалди. Видеотасвирларда ўрта ёшлардаги аёл бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтакланаётгани акс этган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz`га тақдим этган маълумотига кўра, бу ҳолат 2019 йилнинг 1 сентябрида Китоб тумани «Улуғбек» МФЙда кузатилган.
«Шаҳрисабзлик У.Ш. исмли аёл «Қабриохун» қабристонида ўзига нотаниш бўлган марҳум А.Т.нинг қабрини қазмоқчи бўлган. Ўша пайтда маҳалла фуқаролари томонидан тутиб олинган. Аҳоли бегона аёлнинг қабристондаги хатти-ҳаракатидан қаттиқ ғазабланиб, уни калтаклашган.

Дастлаб У.Ш.га нисбатан Китоб тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш) билан иш очилган. Аммо, кам аҳамиятли эканлиги инобатга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Калтакланган аёл ИИБга ҳеч қандай шикоят қилмаган. Бироқ, видеода тасвирланганидек, унга тан жароҳати етказилган. Шу сабабли айни пайтда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти», дейилади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024