Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда карантинга қўйилган круиз лайнеридаги 61 кишида коронавирус аниқланди
Япониянинг Иокогама портида карантинга қўйилган Diamond Princess круиз лайнерида коронавирусдан касалланганлар сони ортди. Кемадаги яна 41 кишида коронавирус аниқланган.
Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Аввалроқ круиз лайнеридаги 20 кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинганди.
Вазирлик маълумотларига кўра, яна 41 кишида коронавирусга тест ижобий натижа берган. Барча касалланганлар Токиодаги тиббиёт муассасасига етказилади.
Diamond Princess 20 январда Япониянинг Иокогама шаҳридан Кагосима-Ҳонгконг-Окинава йўналиши бўйича икки ҳафталик круизга жўнаган. Саёҳат 4 февралда тугаши керак бўлган. Бироқ Ҳонгконгда тушган йўловчилардан бирида коронавирус аниқлангач, 3 февралда кема Йокогама портида барча йўловчиларни текшириш учун қолдирилган.
Айни вақтда кема бортида 2666 сайёҳ ва экипажнинг 1045 аъзоси қолмоқда. Кемага эгалик қилувчи Princess Cruises компаниясида таъкидланишича, Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги кемани Йокогама портида 14 кунлик карантинда қолдиришни талаб қилган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025