Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жеки Чан коронавирусдан дори топган одамга мукофот пули ваъда қилди
Ҳонгконглик таниқли актёр Жеки Чан янги турдаги коронавирусга қарши дори топган одамга бир миллион юан (143 минг доллар) беришга ваъда берди.
65 ёшли актёр бу ҳақда Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзган. У, шунингдек, Хитойга ҳимоя кийими ва тиббий ниқоблар хайрия қилаётганини маълум қилган. Актёрнинг таъкидлашича, бир миллион у учун унча катта пул эмас.
“Фан ва технология – вирусга қарши курашдаги муваффақият гаровидир ва мен бу фикрга кўпчилик қўшилади, деб ўйлайман. Дорининг имкони борича тезроқ яратилишига умид қиламан. Гап пулда эмас. Мен бир пайтлар ҳаёт қайнаган кўчалар бўшаб қолганини, кўплаб ҳамюртларим ҳаётдан завқланиш ўрнига вирусга қарши ҳаётларини тикиб курашаётганларини кўришни истамайман”, деб айтган актёр.
Таъкидланишича, Жеки Чан иштирокидаги “Авангард” (Vanguard, 2020) фильмининг Хитойдаги намойиши коронавирус сабабли охирги паллада бекор қилинди. Фильм 25 январда экранларга чиқиши керак эди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:55 / 13.07.2021
Жеки Чан Хитой коммунистик партиясига аъзо бўлмоқчилигини маълум қилди
23:29 / 03.07.2021