Жаҳон | 18:43 / 09.02.2020
9711
2 дақиқада ўқилади

Японияда карантинда сақланаётган круиз лайнерида коронавирусга чалинганлар сони 70 нафарга етди

Лайнердаги йўловчиларнинг жами сони 3700 кишига яқин - 2700 йўловчи ва кема экипажининг мингга яқин аъзоси. Кема яна икки ҳафтага яқин вақт давомида карантинда бўлади.

Фото: Du Xiaoyi / Xinhua / Global Look Press

Япониянинг Йокоҳама шаҳри портида карантинга олинган Diamond Princess круиз лайнерида 2019-nCoV коронавирусига чалинган яна олти киши аниқланди. Бу ҳақда Asahi телеканали хабар бермоқда.

Телеканалнинг соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, 9 февралда 57 киши текширувдан ўтказилган бўлиб, уларнинг олти нафарида вирус борлиги аниқланган.

Шу тарзда, круиз лайнерида коронавирусга чалинганлар сони 70 нафарга етди. Улардан етти нафари аҳволи ёмонлашгани сабабли касалхонага ётқизилган.

Лайнердаги йўловчиларнинг жами сони 3700 кишига яқин - 2700 йўловчи ва кема экипажининг мингга яқин аъзоси. Кема яна икки ҳафтага яқин вақт давомида карантинда бўлади.

Ушбу кема 20 январь куни Йокогама шаҳридан Кагосима-Ҳонгконг-Окинава йўналиши бўйича икки ҳафталик круизга жўнаган. Саёҳат 4 февралда тугаши керак бўлган. 

Бироқ 20 январь куни кемага чиқиб, 5 кун ўтгач Ҳонгконгда қирғоққа тушган йўловчилардан бири, ҳонгконглик 80 ёшли пенсионерда вирус аниқлангач, бортдагиларнинг барчасини ёппасига текшириш бошланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид