Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти йўлларида инновацион устунчалар ўрнатиляпти
Янги устунчалар транспорт воситаси бирор-бир сабаб билан йўлдан чиқиб кетиб, унга келиб урилганида эгилиб қолади ва транспорт воситасига жиддий шикаст етказмайди
Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент вилояти автомобиль йўлларида яна бир янгилик жорий этилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан киритилган тақдимномалар асосида вилоятнинг Бўстонлиқ тумани (тоғли ҳудуд)да ҳайдовчиларга тунги вақтда, шунингдек ёғингарчиликлар вақтида ҳам автомобиль йўли қатнов қисмининг чегарасини кўрсатиб турувчи замонавий, инновацион, нур қайтарувчи, эластик эгилувчан бўлган огоҳлантирувчи устунчалар ўрнатиш бошланди.

Туркия давлатида ишлаб чиқарилган бу устунчалар аввалги бетон устунчаларни ўрнини эгалламоқда. Сабаби, бу янги устунчалар транспорт воситаси бирор-бир сабаб билан йўлдан чиқиб кетиб, унга келиб урилганида эгилиб қолади ва транспорт воситасига жиддий шикаст етказмайди. Транспорт воситаси олингач эса у яна асл ҳолатига қайтади.

Мазкур янгиликни вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жорий этиш режалаштирилмоқда. Устунчалардаги нур қайтарувчи мослама ёритилмаган йўлларда ҳам ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ижобий ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025