Жаҳон | 20:16 / 11.02.2020
33703
1 дақиқада ўқилади
Бағдодда ҳаммаёқ қор. Ироқ пойтахтида 12 йилдан сўнг қор ёғди (фотогалерея)
Бағдодликлар 11 февраль куни 12 йил деганда илк марта қор билан уйғонишди. Бугун, 11 февраль куни Ироқ пойтахтида ҳаво ҳарорати -2 даражагача пастлаган. Ироқнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши одатий ҳол, аммо Бағдодда табиатнинг бу ҳодисаси кам учрайди.
Эрталабдан ижтимоий тармоқларда қорга бурканган Бағдод суратлари жойланди. AP маълумотига кўра, Бағдодда охирги марта 2008 йилда қор ёққан. Бир фойдаланувчининг ёзишича, 2008 йил Ироқ пойтахтида 100 йил деганда қор ёққан. Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатлари, хусусан Эрон, Туркиянинг иссиқ ҳудудлари ҳам қорга бурканган.
Мавзуга оид
12:42 / 08.02.2024
Бағдодда «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси ўлдирилди
22:34 / 04.01.2024
АҚШ Ироқда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони машинасига зарба берди
22:09 / 23.11.2023
Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
09:36 / 20.07.2023