Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси вафот этди, яна икки нафар ўзбекистонлик тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 7 февраль, жума куни, Челябинск вилояти ҳудудидан ўтувчи Южноуральск—Магнитогорск трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари М.Н. ва А.Р. тан жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.
ТИВ томонидан қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган, жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳум аёлнинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:47 / 27.07.2024