Жаҳон | 22:32 / 17.02.2020
9314
1 дақиқада ўқилади
NASA энг баланд жойлашган булутларни кўрсатди
NASA олимлари сайёрамиз атмосферасидаги энг баланд жойлашган кумушранг булутларни суратга олдилар. Ушбу сурат “фазо чеккасидан откритка” деб номланди.
Таъкидланишича, сурат Тинч океанининг жанубий қисми устида 433 км баландликда жойлашган Халқаро коинот станциясидан олинган.
"Ушбу электрик рангидаги булутларни қуёш горизонтдан пастга тушганда ва уларни ёритгандагина кўриш мумкин", деб тушунтирилган NASA’да.
Кумушранг ранг ёки “тунги ёруғланувчи булутлар” Ернинг мезосферасида 76-85 км баландликда ҳосил бўлади ва уларни ёз кунларининг ғира-шира пайти кўриш мумкин.