Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҲДЁ адлия тизимига ўтади
2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади
Президент “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги тизимида ФҲДЁ органлари фаолиятини самарали ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
ўн кун муддатда “Маҳалла тизими ходимлари куни”ни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
16:50 / 01.01.2025
Сурия адлия вазири: Жиноятга алоқадорларнинг барчаси мустақил суд олдида жавоб беради
12:38 / 24.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
21:44 / 19.11.2024