Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда аҳолининг ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш одатига чек қўйишмоқчи
Хитойнинг халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси янги турдаги коронавирус эпидемияси ортида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосини тақиқлаш ва аҳолини бундай ҳайвонларнинг гўштини ейиш одатига чек қўйиш зарурлиги ҳақидаги қарор қабул қилди.
Фото: AP
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Таъкидланишича, 24 февралда қўмита овоз бериш йўли билан “ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сотишни тўлиқ тақиқлаш, ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш каби иллатни йўқ қилиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигининг самарали ҳимоясини таъминлашга” қарор қилган.
Маълум қилинишича, ушбу қарор эълон қилингандан кейин кучга киради.
Аввалроқ Хитойнинг касалликлар профилактикаси ва назорати миллий маркази олимлари янги турдаги коронавируснинг эҳтимолий манбаси Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган ёввойи ҳайвонлар бўлиши мумкинлигини маълум қилишганди.
Ўз навбатида Хитой Фанлар академияси олимларининг таъкидлашича, коронавируснинг одамдан одамга юқиши 2019 йил ноябри ёки декабри бошида бошланган, сўнгра Ухандаги бозорга тушган.
Айни вақтда Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 77 мингдан ошиб кетди, ундан 2592 киши вафот этди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025