Ўзбекистон | 22:27 / 25.02.2020
28646
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига расман тасдиқланди

Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланди.

Бу ҳақдаги президент фармони 25 февраль куни эълон қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Kun.uz`га маълум қилишларича, Қўчқоров номзодини вазир сифатида тасдиқлаш масаласи палатанинг 24 февралдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилган ва таклиф маъқулланган.

Жамшид Қўчқоров 2017 йил ноябрида Молия вазири этиб тайинланган, 2019 йил февралидан Бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Эндиликда Молия вазирлигига бунгача вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Тимур Ишметов раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид