Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юз берган муштлашув бир кишининг ўлими билан тугади
Самарқанд вилоятида юз берган муштлашув бир кишининг ўлими билан тугади
2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, Х.Т.ни фуқаро 32 ёшли Д.Х. урганлиги аниқланган.
2020 йил 23 февраль куни Х.Т.,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025