Ўзбекистон | 00:20 / 28.02.2020
28022
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилди. У ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилади

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига барча рейсларни вақтинчалик тўхтатди.  

Бу ҳақда авиакомпания хабарида маълум қилинди.

Бу чора Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани билан боғланган. Ушбу тақиқлов остига 25 та давлатдан келувчи, жумладан ўзбекистонлик турист ва зиёратчилар тушган бўлиб, у коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш зарурати билан тушунтирилган. 
    
Шу билан бирга авиакомпания қисқа вақт ичида Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни қайтариш мақсадидагина ушбу мамлакатга бир нечта рейсни амалга оширади. 

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид