Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади
Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 1 март куни марафон ўтказилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу сабабли 1 март куни соат 8:00 дан 11:00 гача шаҳардаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Улар:
Ойбек кўчасининг Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
Афросиёб кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача бўлган қисми;
Шароф Рашидов шоҳкўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳкўчасидан Алишер Навоий номли ДАКТгача бўлган қисми.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.