Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коронавирус сабабли 8 март санасига бағишланган байрам тадбири ўтказилмайдиган бўлди
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дунёда коронавирус тарқалиши сабабли хавфсизлик мақсадида 8 мартга бағишланган тантанали йиғилиш ва концерт тадбири ўтказилишини бекор қилишга қарор қилди.
"Нурсултонда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш ва концерт ўтказилишини бекор қилишга қарор қилдим. Бу бутун дунёда коронавирус тарқалаётганлиги сабабли хавфсизлик мақсадларида қилинмоқда. Азиз аёлларимизга бахт, соғлиқ ва фаровонлик тилайман", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ташқи ишлар вазирлигига мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларни бошқа кунга кўчириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширганди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган.
ЖССТ маълумотларига кўра, жами 68 мамлакатда 89143та янги вирус ҳолати қайд этилган (Хитойда 80 026 ҳолат).
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025