Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида коронавирусдан илк касалланиш ҳолати қайд этилди
Саудия Арабистонида коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилди. Вирус подшоҳликка Эрондан келган саудияликда аниқланган.
Фото: Reuters
Бу ҳақда Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
“Лаборатория текширувлари Эрондан Баҳрайн орқали келган саудиялик коронавирусга чалинганини тасдиқлади”, дейилган хабарда. Айни вақтда касалланган фуқаро шифохоналардан бирига карантинга жойланган, у шифокорлар кузатуви остида қолмоқда. У билан алоқада бўлган барча кишилар аниқланиб, улардан таҳлиллар олинган.
Аввалроқ Саудия Арабистони расмийлари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолда Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тўхтатиб қўйганди.
Шунингдек, подшоҳликда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўп сонда қайд қилинган 7 та давлат - Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон фуқароларига электрон туристик визалар берилиши вақтинча тўхтатилганди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
22:15 / 14.05.2025