Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция бош вазири Туркияни мигрантлар контрабандачиси деб атади
У Туркия Греция чегарасига жўнатаётган минглаб ноқонуний мигрантлар Греция хавфсизлигига таҳдид уйғотишини айтди.
Мигрантлар ва қочқинлар кимларнингдир геосиёсий ўйинлари учун қуролга айланмаслиги керак, деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис.
"Бу ҳукумат чегараларни мудофаа қилиш борасида бошқа сиёсат олиб бормоқда. Мигрантлар ва қочқинлар геосиёсий ўйинлар воситаси сифатида фойдаланилмаслиги борасида аниқ айтмоқдамиз. Улар бундай сиёсатнинг ҳақиқий қурбонлари. Бундай ёндашувни қабул қилиб бўлмайди", - деди Мицотакис.
Унинг сўзларига кўра, Греция халқаро ва Европа ҳуқуқлари доирасида ҳаракат қилмоқда.
"Греция чегарасида юз бераётган воқеалар биринчи даражадаги муҳим аҳамиятга эга халқаро сиёсий муаммо ҳисобланади", - деди Греция бош вазири.
"Айтадиган гапимиз аниқ: "Грецияга ноқонуний киришга уринманг, бунга эришолмайсиз ва бу ишингиз учун тўлалигича жавобгар бўласиз", - деди у.
У Туркия Греция чегарасига жўнатаётган минглаб ноқонуний мигрантлар Греция хавфсизлигига асимметрик таҳдид уйғотишини айтди.
"Туркия ўз талабларини қондириш учун минглаб одамларни чегарага жўнатмоқда. Афсуски, Туркия расман мигрантлар контрабандачисига айланди", деди у.
Аввалроқ Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Евроиттифоқ Грецияга миграцион инқироз фонида 700 миллион евро миқдорида ёрдам ажратишга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025