Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус қурбонлари сони 3100дан ошди, касалланганлар сони 91 мингга яқин
3 март куни ҳолатига кўра Хитойда яна 125 киши янги коронавирус инфекциясидан касалланган.
Фото: China Xinhua News
South China Morning Post нашри хабарига кўра, ХХРда 2 март куни 31 киши вирус туфайли вафот этган ва эпидемия бошланганидан буён Хитойдаги қурбонлар сони 2943 кишини ташкил қилмоқда.
Хитойдан ташқари яна 71 мамлакатда вирусдан зарарланиш ҳолати аниқланган. Жаҳон бўйлаб COVID-19 касаллиги жами 90899 кишида қайд этган, вирус қурбонлари сони 3116 нафарни ташкил қилмоқда. Яна 48 мингдан ортиқ киши тузалиб кетган.
Вирус тарқалишининг асосий ўчоқлари Хитойдан ташқарида Жанубий Корея (4812 бемор ва 28 қурбон), Италия (2036 бемор ва 52 қурбон) ҳамда Эрон (1501 бемор ва 66 қурбон) бўлиб қолмоқда.
Қайд этиш керакки, Италияда сўнгги кунда кўрсаткичлар сезиларли даражада ошди - беморлар сони 342 нафарга, қурбонлар сони 18 нафарга ошган.
Айни вақтда Россияда 6 кишида вирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилган. МДҲ яна икки давлатида - Арманистон ва Озарбойжонда ҳам вирусдан зарарланиш ҳолатлари тасдиқланган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021