Жаҳон | 15:21 / 03.03.2020
20855
1 дақиқада ўқилади

Туркия қирувчи самолёти Сурия самолётини уриб туширди

Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими якшанба куни мухолифат назоратида бўлган Идлиб осмонида учаётган сурияликларнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширганди.

Фото: Murad Sezer / Reuters

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти Идлиб провинциясида Сурия президенти Башар Асад армияси самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Orient телеканали ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилди.

SANA агентлигининг маълумот беришича, ҳукумат кучларига қарашли самолёти Идлибдаги террорчиларга қарши амалиётда иштирок этаётган вақтда Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилган. 

Туркия мудофаа вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади. Вазирликнинг Twitter-аккаунтида қайд этилишича, Сурия армиясининг L-39 самолёти уриб туширилган. 

Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими якшанба куни мухолифат назоратида бўлган Идлиб осмонида учаётган сурияликларнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид