Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси бекор қилинмайди - ХОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси Токиода ўтадиган ёзги Олимпиадани коронавирус сабабли бекор қилишни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизматида маълум қилинди.
“Қўмита барча спортчиларни Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўришни давом эттиришга чақиради. ХОҚ спортчиларга янги маълумот ва ишланмаларни тақдим қилган ҳолда кўмак кўрсатишда давом этади”, дейилган ХОҚ баёнотида.
3 март куни ХОҚ Лозаннада Олимпиадага тайёргарлик ва коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган йиғилишида ўйинлар аввал белгиланган муддатда – 24 июлдан 9 августгача ўтишига қарор қилган.
ХОҚ ижроия қўмитаси февралда ташкил этилган ва таркибига ХОҚ, “Токио-2020” ташкилий қўмитаси, Токио маъмурияти ва Япония ҳукумати ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари кирган ишчи гуруҳнинг Олимпиадага тайёргарлик кўриш бўйича кўраётган чораларини юқори баҳолашини ва қўллаб-қувватлашини айтган.
Аввалроқ коронавирус сабабли Олимпиадани бошқа ерга кўчириш, мусобақаларни томошабинларсиз ўтказиш таклиф қилинаётгани ва ҳаттоки ўйинлар бекор қилиниши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024