Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон коронавирус тарқалган мамлакатлардан келадиганларни депортация қилишини билдирди
4 март куни Қозоғистонга БААдан келган самолётда бўлган икки нафар хитойлик ўз юртларига қайтариб юборилган.
Қозоғистон коронавирус тарқалган мамлакатлардан келадиганларни депортация қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.
"Ҳимояланиш мақсадида бундай мамлакатларда бўлган ёки коронавирус тарқалган хавфли давлатларда бўлган шахсларни депортация қилиш ҳуқуқига эгамиз ва буни амалга оширамиз", - деди Биртанов.
У 4 март куни Қозоғистонга БААдан келган самолётда бўлган икки нафар хитойлик ўз юртларига қайтариб юборилганини қўшиб қўйди.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус сабабли 8 март санасига бағишланган байрам тадбири бекор қилинганди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025