Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги энг йирик ҳудудий авиакомпания коронавирус сабабли инқирозга учради
Мамлакат транспорт вазири Грант Шэппс ҳукумат Flybe ходимларига янги иш топишда ёрдам беришини айтди.
Европадаги энг йирик ҳудудий авиакомпания бўлган Британиянинг Flybe авиакомпанияси ҳукумат унга 100 млн фунт кредит беришни рад этганидан сўнг ташқи бошқарувга ўтди. Авиакомпаниянинг барча рейслари бекор қилинди. Коронавирус авиакомпания инқирозга учрашига сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
Компанияда 2000 ходим ишлайди, улар ишсиз қолиши мумкин, дея қайд этади ВВС.
Flybe бош директори қўл остидагиларига ёзган мактубида барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, компания ўз ишини давом эттириш учун пул топа олмаганини маълум қилди. У вазиятдан чиқиш йўли йўқлигини айтди.
Flybe январда молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди. Компания етти ҳафта давомида ҳукумат билан молиявий ёрдам борасида музокара олиб борди, аммо рад жавобини олди.
Мамлакат транспорт вазири Грант Шэппс ҳукумат Flybe ходимларига янги иш топишда ёрдам беришини айтди.
COVID-19 коронавируси тарқалиши сабабли январдан буён дастлаб Хитой билан, сўнгра касаллик тарқалган бошқа давлатлар билан қатновларга чеклов ўрнатилган. Авиакомпаниялар рейсларни бекор қилмоқда ва зарар кўрмоқда.
Flybe 40 йил давомида Британия авиациясининг етакчи компанияларидан бўлган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025