Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистондан газ импортини тўхтатмаган
Ўзбекистон Хитойга ўз газини етказиб беришни тўхтатмади. Бу ҳақда республика Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га хабар қилди.
Фото: REUTERS/Stringer/Files
Аввалроқ, Reuters агентлиги PetroChina коронавируснинг тарқалиши сабабли табиий газ импорти, жумладан, СТГ (суюлтирилган табиий газ) ва газ қувурлари орқали етказиб бериладиган газ бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилгани тўғрисида хабар берганди.
«Ўзбекистон одатдагидек Хитойга газ экспорт қилишни давом эттирмоқда», - дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Reuters маълумотларига кўра, Хитой ширкати қувурда газ етказиб берувчиларга, шунингдек камида битта СТГ етказиб берувчисига фавқулодда ҳолат тўғрисида хабарнома юборган.
PetroChina расмий равишда фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилгани йўқ. Агентлик форс-мажор импортнинг қандай ҳажми, қайси етказиб берувчилар ва қайси даврга тегишли экани тўғрисида маълумот бермаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025