Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликларга Туркманистон ва Озарбойжонга бормаслик тавсия қилинди
Аввалроқ коронавирус туфайли Туркманистон фуқароларига хорижга чиқиш тақиқлангани хабар қилинганди.
Фото: Asharq Al-Awsat
АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларига коронавирус тарқалиши сабабли Туркманистон ва Озарбойжонга бормасликни тавсия қилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган, Озарбойжонда эса олти киши ушбу касалликка чалинган.
Туркманистонга бормасликка ушбу мамлакат ҳукуматининг коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган чоралари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Америка фуқароларининг огоҳлантирилишича, барча халқаро рейслар Ашхободдаги асосий аэропортдан пойтахтдан 400 км узоқликдаги Туркманобод шаҳрига йўналтирилган. Коронавирус юқтирганликда гумон қилинган йўловчилар ўша ердаги тиббиёт муассасаларидан бирига карантинга жойлаштирилади.
«Туркманистондаги даволаш услублари Америка стандартларига жавоб бермайди. Йўловчиларни коронавирус билан боғлиқ бўлмаган таҳлилларни топширишга мажбурлашлари мумкин», — дейилади давлат департаменти баёнотида.
Давлат департаменти Озарбойжонда ҳам тиббий хизмат кўрсатиш АҚШ талабларига мос эмаслигини билдирган.
Аввалроқ коронавирус туфайли Туркманистон фуқароларига хорижга чиқиш тақиқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
14:25 / 08.05.2025