Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ташқи ишлар вазири Трампни «тиббий террорчилик»да айблади
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши санкциялари коронавирус эпидемияси ортида тиббий террорчиликнинг бир тури ҳисобланишини айтди.
“Дональд Трамп фуқароларимиз коронавирусдан ҳалок бўлаётган бир пайтда Эроннинг касалликка қарши курашиш учун зарур бўлган захираларини ориқлатиш мақсадида ноқонуний санкцияларни атайлаб кучайтирмоқда”, деб ёзган Зариф твиттерда.
У дунё АҚШнинг “иқтисодий террорчилиги тиббий террорчиликка ўзгараётгани”га бошқа жим қараб тура олмаслигини айтган.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 5823 нафарга, ундан вафот этганлар сони 145 нафарга етган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:21 / 15.05.2025