Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз туманида Қизил китобга киритилган балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Ҳазора» МФЙда Қизил китобга киритилган 22та Ўзбекистон гулбалиғи (форель) овлаган шахслар ушланган. Табиатга етказилган зарар 73 миллион 590 минг сўмга баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Шаҳрисабз ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги ва Шаҳрисабз тумани ИИБ ходимлари жонбозлигида туманнинг «Ҳазора» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган шу номдаги қишлоқда яшовчи фуқаро Ж.Б. томонида Танхоз дарёсининг Қорамур қишлоғидан ўтувчи қисмида 22 дона Ўзбекистон гулбалиғини ноқонуний равишда овлагани аниқланган.
Ашёвий далил сифатида фуқаро Ж.Б.дан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 22 дона гулбалиқ (форель) ва 2 дона қармоқ воқеа жойида олинган ва баённома расмийлаштирилган. Фуқародан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган.
Мазкур шахс тегишли рухсати бўлмай туриб овланиши тақиқланган ноёб балиқ турини овлагани учун жавобгарликка тортилди ва табиатга етказилган зарар ундириладиган бўлди.
Мавзуга оид
13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
17:58 / 08.11.2024
Қашқадарёда 28 ёшли аёл антибиотикдан кейин вафот этди
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
13:08 / 05.09.2024