Ўзбекистон | 13:08 / 05.09.2024
1680
2 дақиқада ўқилади
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди
Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ:
- Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларидан ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида уларни табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланилиши мумкин;
- Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг уруғлари, кўчатлари ҳамда ниҳоллари питомникларда ва плантацияларда етиштирилиб, табиий муҳитга экилганидан кейин уч йил ўтмасдан аввал уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш тақиқланади;
- ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойларга кўчиришга, шунингдек уларни дурагайлашга белгиланган тартибда Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Экология вазирлигининг қарорига кўра илмий ҳамда хўжалик мақсадларида йўл қўйилади;
- табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
17:08 / 21.09.2024
Олимлар кўзгу ёрдамида дарахтларнинг ўсишини тезлаштиришга муваффақ бўлди
13:31 / 12.06.2024