Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Ўзбекистонда «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбирлари кечиктирилди
“Зиёрат туризми ҳафталиги” дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли кечиктирилди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда.
“Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот Туризм қўмитаси сайтида тақдим этилиши айтилган.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
16:40 / 14.05.2025