Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуйи палата ялпи мажлисларининг онлайн трансляцияси йўлга қўйилади
Қуйи палата ялпи мажлисларининг шу йил 1 майгача онлайн трансляцияси йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда
Қонунчилик палатасида янги электрон овоз бериш тизими тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда парламент сайтида хабар қилинган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, айни пайтда депутатларга қулайлик яратиш мақсадида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. NFC карталари орқали рўйхатдан ўтиш жорий этилди, кенг форматли рангли табло ўрнатилди, овоз бериш натижалари якунлари таблода диаграмма асосида намоён бўляпти, парламент аъзоларининг электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш тизими яратилди.
Режалаштирилаётган ишларга алоҳида аҳамият қаратилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларини интернет, хусусан, фейсбук, ютуб ва бошқа каналларда онлайн трансляциясини ташкил этиш, бунинг учун журналистларга зарур шарт-шароит яратиш, депутатларнинг Ўзбекистон миллий қонунчилик маълумотлари базасига кириш имкониятини таъминлаш, ялпи мажлислар архивини юритиш (кун тартиби, овоз бериш натижалари, депутатларнинг маърузалари ва бошқалар) кабилар шулар жумласидан.
Қуйи палата ялпи мажлисларининг шу йил 1 майгача онлайн трансляцияси йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. Бу парламентнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н. Исмоилов ушбу жараённи тезлаштириш, бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини, кўрилаётган чора-тадбирлар Қонунчилик палатасида қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида ҳар бир фуқарони хабардор қилишга хизмат қилишини қайд этди.
Мавзуга оид
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?
18:00 / 23.04.2025
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?
18:13 / 22.04.2025