Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинган биринчи бемор 17 ноябрдаёқ аниқланган - ОАВ
Хитойда янги турдаги коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ҳолат аввал тахмин қилингандек, 2019 йил декабрда эмас, балки 17 ноябрдаёқ қайд қилинган.
Фото: EPA-EFE
Бу ҳақда ҳукумат ҳужжатларига таяниб South China Morning Post нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, гап коронавирус тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида яшаган 55 ёшли эркак ҳақида бормоқда.
Ҳаммаси бўлиб ноябрда Хубэйда 9 нафар касалланган аниқланган, бироқ улардан бирортаси вирусдан биринчи зарарланган “нолинчи бемор” сифатида тасдиқланмаган.
Айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 135 мингга, вафот этганлар сони 5 мингга яқинлашиб қолди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини дунё кўламидаги эпидемия - пандемия деб эълон қилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025