Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ОТМларда Санитария-эпидемиологик текширувлар ўтказилади
16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларида Санитария-эпидемиологик текширувлари ўтказилади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура талабалари, клиник ординатор (резидент)ларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тўғрисида»ги кўрсатма хатида айтиб ўтилган.
Унга кўра, жорий йилнинг 16–23 март кунлари оралиғида барча олий ўқув юрти таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура талабалари ва клиник ординаторларнинг ишлаб чиқариш амалиёти доирасида бир ҳафталик назорат ўтказилиши лозим.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ишлаб чиқариш амалиётига масъул профессор-ўқитувчилар бириктирилади ва жорий йилнинг 13-14 март кунлари амалиётга жалб этилган талабалар ҳамда клиник ординаторларга «Соғлом турмуш тарзи» ва «Юқумли касалликлар, шу жумладан, коронавирус инфекцияси профилактикаси» мавзуларида семинар машғулотлари ўтказилади.
Ишлаб чиқариш амалиёти даврида ҳудудларда аҳоли ўртасида «Соғлом турмуш тарзи» ва «Юқумли касалликлар, шунингдек, коронавирус инфекцияси профилактикаси» мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишлари фаол олиб борилади.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024