Спорт | 07:10 / 15.03.2020
4104
1 дақиқада ўқилади

Биатлончи Мартен Фуркад фаолиятини якунлади

Фото: Мартен Фуркад / Российская газета

Франциялик биатлончи Мартен Фуркад фаолиятини якунлади.

Контиолахтида ўтказилган Жаҳон Кубоги босқичидаги таъқиб пойгаси 31 ёшли спортчи учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Қайд қилиш жоизки, Мартен пойгада 1-ўринни эгаллаб, фаолиятини чиройли тарзда, ғалаба билан якунлади.

Фуркад 10 йил давом этган фаолиятида шахсий пойгаларда 83 марта ғалаба қозонган ва умумий ҳисобда 150 марта Жаҳон Кубоги шоҳсупасига кўтарилган. У Олимпия ўйинларининг 5 карра ғолиби, Катта биллур глобусининг 7 карра соҳиби, 13 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид