Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси коронавирус туфайли инсонлардан масъулиятлироқ бўлишни сўради
«Барселона» сардори Лионель Месси мухлисларга коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият борасида мурожаат қилди.
«Барча учун оғир кунлар келди. Биз нима бўлаётганидан хавотирдамиз ва азоб чекаётганларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Касалхона ва соғломлаштириш марказларида ушбу вирусга қарши курашаётган инсонларнинг барчасига жасорат тилаган бўлардим.
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун бўлиши лозим. Ҳаммамиз соғлиқни сақлаш идораларининг кўрсатмаларига амал қилишимиз керак. Фақат шу йўл билан муаммони бартараф эта оламиз.
Вазиятга масъулиятлироқ ёндашишингизни ва уйда қолиб, яқинларингиз билан вақт ўтказишингизни сўрайман. Умид қиламанки, ушбу вазиятни имкон қадар тезроқ енгиб чиқамиз», – дея ёзиб қолдирган Месси ўзининг Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, ҳозирда COVID-19 коронавируси туфайли Европанинг аксарият чемпионатлари тўхтатиб қўйилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021