Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади
Ўзбекистонда тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришни уч ой аввалгига нисбатан ўн баравар ошган.
Ўзбекистонда 16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспорти тўхтатилади. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раислигида коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган матбуот анжумани вақтида эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш ўн маротабага оширилди ва биринчи марта ҳимоя комбинезони ишлаб чиқарилиши бошланди.
«Икки ой олдин бизда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳимоя комбинезони ишлаб чиқармасдик. Икки ой ичида нафақат ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, балки икки самолётини Хитойга жўнатдик, бир самолётини Эронга жўнатяпмиз. Ўзимизда етарли захира мавжуд.
Тиббий ниқоб етишмовчилиги масаласига келсак, бу бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳозир тиббий ниқоб ишлаб чиқариш уч ой олдингига нисбатан 10 баравардан кўпроқ оширдик. Эртадан бошлаб тиббий ниқобларни чет элга экспорт қилиш тўхтатилади, барчаси ички бозорга йўналтирилади.
Бунинг устида ишлаймиз, нархлар эски ҳолатига қайтарилади. Қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар бошқалар бошига тушган синовдан бойишига йўл қўйилмайди», дея ҳукумат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
15:46 / 13.05.2025