Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилоятидаги санаторийларда карантинга жойлаштирилади - Вазир
Хорижий мамлакатлардан чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилоятидаги санаторийларга жойлаштирилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугун Жанубий Кореядан чартер рейс билан Ўзбекистоннинг 250 нафар фуқароси олиб келинади. Улар Тошкент вилоятидаги «Энергетик», «Бўстон» ва «Чотқол» санаторийларига жойлаштирилади.
Шодмонов улар бемор эмаслиги, фақатгина бошқалар билан мулоқот қилмаслиги учун изоляцияда бўлишларини таъкидлади. Вазир карантиндагилар учун санаторийда барча шароитлар яратилгани, тиббиёт ходимлари уларни кузатиб бориши, лаборатор текширувлар ўтказилиши ҳамда 14 кундан сўнг уларга жавоб берилишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Коронавирус аниқланган бемор, у билан бирга «Париж-Тошкент» рейси орқали учиб келган йўловчилар, беморнинг оила аъзолари, ҳамкасблари, у билан контактда бўлганлар – 150га яқин киши изоляцияга олинган.
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатларда қолган ўзбекистонликларнинг қайтиши учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин, хориждан қайтарилганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025