Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди
Дастлабки беморнинг икки фарзандида, шунингдек Туркиядан келган бошқа бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди.
11 мартда Франциядан қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавируси 15 март куни аниқлангач, у билан мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.
Шунингдек, 15 март куни соат 05:15да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Истанбул-Тошкент» йўналишидаги 274-рейси билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021