Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди
16 март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу давлат ҳудудида бўлиб турган ҳамюртларимизга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Бош консулликлари томонидан Россия Федерациясининг ваколатли марказий ва ҳудудий органлари билан алоқалар ўрнатилган ва доимий мулоқот олиб борилмоқда, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият доимий кузатув остига олинди.
16 март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Мавзуга доир қўшимча ахборотларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳамда Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги Бош консулхоналари ҳузурида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)
Call cente – 1164
Телеграм: +99897 136 51 51
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари, тегишли вазирликлар, идоралар ва компаниялар билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатларини тузиш ва уларни ватанга қайтариш учун чартер рейсларини ташкил этиш устида ишлаётганлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025