Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Беларусь билан чегарасини қисман ёпди
Сўнгги маълумотларга қараганда, Беларусда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 36 та ҳолат қайд этилган, уч киши соғайиб кетган.
Фото: Владимир Горовых/ТАСС
Россия ҳукумати одамлар ўтмаслиги учун Беларусь билан чегарани ёпди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
"Биз бундан буён ҳам мамлакатимизни бу янги таҳдиддан ҳимоя қилиш учун барча нарсани амалга оширамиз, коронавирус кенг тарқалмаслиги учун чора кўрамиз", - деди у.
Ягона идоралараро ахборот-статистика тизими маълумотларига кўра, Россияга 2019 йилда Беларуснинг 440 мингдан ортиқ фуқароси келган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Беларусда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 36 та ҳолат қайд этилган, уч киши соғайиб кетган.
Россия 16 март кунидан Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек, Швейцария ва Норвегия билан авиақатновларни чеклади. Фақат пойтахтга 4та доимий рейслар ва чартер рейслар сақлаб қолинди.
Чартер рейсларда ЕИ ҳудудига фақат ушбу ҳудуддаги давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари учиши мумкин, Россияга эса фақат россияликлар қайтади.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025