Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида штаб тузилди
Штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳларга санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди
Мамлакатда санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март куни Бош прокуратурада бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида штаб, вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратураларда вилоят прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий штаблар, туман-шаҳар прокуратураларида туман прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятига соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик, санитария-эпидемиология назорати, солиқ, ички ишлар органлари вакиллари жалб этилди.
Штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳларга санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, аҳоли орасида асоссиз ваҳима ва хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳамда озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий буюмлар нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш, қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича вазифалар юклатилиб, ижроси ташкил этилди, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
10:21 / 17.01.2025
Бош вазир бошчилигида молия институтлари билан ишлаш бўйича фавқулодда штаб ташкил қилинади
13:01 / 27.09.2023