Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус Европанинг барча давлатларида қайд этилди
Фото: Twitter/MeGovernment
Қоратоғ (Черногория)да ҳам коронавирус юқтирганлик билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Твиттерида маълум қилинмоқда.
Шундай қилиб, коронавирус Европанинг барча давлатларида аниқланиб бўлинди.
Қоратоғ ҳукумати Twitter’ида коронавирус 1948 ва 1973 йилда туғилган икки аёлда аниқлангани маълум қилинган. Уларнинг ҳар иккиси вирус тарқалган ҳудудларда бўлиб қайтишган.
15 март куни бош вазир Милитун Семович Қоратоғ шу вақтгача касаллик қайд этилмаган Европадаги ягона мамлакат бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтган эди. Ўша куни хорижлик фуқароларга мамлакатга кириш вақтинчалик тақиқланган эди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021