Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ва Тўқаев коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбининг қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, улар ўз вақтида ва асосли эканлигини таъкидлади
Фото: gov.kz
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар, бир-бирларига касалликка қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.
Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбининг қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, улар ўз вақтида ва асосли эканлигини таъкидлади.
Президентлар олий даражадаги ҳамкорлик ва икки мамлакат ҳукуматлари фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олдилар. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида фикр билдирилди.
Маълумот учун, Қозоғистонда айни вақтга келиб коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 32та ҳолат аниқланган бўлса, Ўзбекистонда 13та ҳолат қайд этилди.
Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари карантин учун ёпилади
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
00:12 / 05.05.2025