Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ санитар ишлов бериш баҳонасида уйларга кирмоқчи бўлаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги дезинфекция қилиш баҳонаси остида уйларга кирмоқчи бўлаётган кишиларга ишонмасликка чақирди.
“Катта авлод вакилларидан уйларини коронавирусдан дезинфекция қилиш зарурлигини баҳона қилиб келувчиларни ўз уйларига киритмасликни қатъий сўраймиз, улар жиноят содир этиш мақсадида вазиятдан фойдаланишлари мумкин”, деб маълум қилган Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.
Унинг таъкидлашича, фирибгарлар коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан фойдаланиши мумкин. Баъзида катталар ишда бўлганда, болаларнинг ўзи уйда ёлғиз қолиши мумкин. Шундай ҳолат кексалар билан ҳам мавжуд. Улар жуда ишонувчан бўлишади ва алдов қурбонига енгил айланишлари мумкин.
“Агар сизга шундай (дезинфекция) талаблар билан келишса, зудлик билан “102” қисқа рақамига ёки ўз ҳудудингизнинг профилактика нозирига қўнғироқ қилинг”, деб огоҳлантирган Ғиёсов.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025